STATISTIKA

Ўзбекистонда аҳоли томонидан уй-жойларни таъмирлаш ишлари 7,7 % га ошган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасида уй хўжаликлари томонидан уй-жойларни таъмирлаш бўйича 160,3 млрд сўмлик ишлар бажарилган.

✅ Бу кўрсаткич 2023 йилнинг январь ойига нисбатан 7,7 % га ошган.

✅ Уй хўжаликлари томонидан уй-жойларни таъмирлаш бўйича бажарилган қурилиш ишлари ҳажми барча турдаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган жами қурилиш ишларининг 2,4 % ни ташкил этган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan