STATISTIKA

Афғонистонда кучли совуқдан 20 га яқин одам ҳалок бўлгани айтилди

Афғонистоннинг етти вилоятида кучли қор ва совуқ оқибатида 30 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлари хабар берди.

Маълум қилинишича, Панжшир, Сарпол, Балх, Фарёб, Қандаҳор, Тоҳар ва Саманганда 30 минг 858 бош қорамол ўлган. Балх вилоятининг ўзида бир неча кун ичида 11 418 бош қорамол совуққа чидолмай нобуд бўлган.  Расмийлар транспорт йўлларини қордан тозалаш, вилоятнинг чекка ҳудудларида қолган аҳолига чорва еми ва озиқ-овқат етказиб бериш ҳаракатларини бошлаган.

Шунингдек, “Толибон”нинг табиий офатларга қарши кураш вазирлиги ўтган 12 кун ичида мамлакатда кучли қор ёғиши ва қаттиқ совуқ туфайли камида 20 киши ҳалок бўлгани ва яна 14 киши жароҳатланганини маълум қилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan