
2024 йил 1 июль ҳолатига махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 194 970 тани ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,8 % кўп.
Энг кўп ҚҚС тўловчилар қуйидаги соҳаларда:
- савдо – 63,2 минг;
- қишлоқ хўжалиги – 47,2 минг;
- саноат – 26,9 минг.
ҚҚС тўловчиларининг юқори ўсиш суръатлари қуйидаги соҳаларда кузатилмоқда:
- транспорт – 18%;
- хизмат кўрсатиш – 10,9%;
- ахборот ва алоқа – 8,9%.
