Шавкат Мирзиёевнинг “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Мукофотланганлар рўйхати:
“Меҳнат шуҳрати” ордени билан
- Аннакличева Гулистан Ахмедовна – “Қорақалпоқ адабиёти” газетаси бош муҳаррири, Қорақалпоғистон Республикаси
- Бағишова Билимхон Алимбековна – Чортоқ туманидаги “Соз-сой” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Наманган вилояти
- Жўрақулова Рано Муҳамеджановна – Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг драма артисти
- Рахимова Гулоро – Хоразм вилояти мусиқали драма театрининг етакчи саҳна устаси
- Рахимова Райхон Абдурасуловна – Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курси директори
- Эгамбердиева Тургуной Ахамаджоновна – Фарғона давлат университетининг Ўзбекистон тарихи кафедраси профессори, Фарғона вилояти
“Дўстлик” ордени билан
- Аймуратова Лиза Айтмуратовна – “Қуўаниш жарма” ирригация тизими бошқармаси муҳандис-гидротехниги, Қорақалпоғистон Республикаси
- Аслонова Эмма Сергеевна – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси
- Ахмедова Махсума Тўхтамуродовна – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
- Бахрамова Ризвон Ахроровна – Бухоро вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси
- Voxидова Матлубахон Маноновна – Сўх туманидаги “Мулки Бовоҳид” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Фарғона вилояти
- Джакеева Замира Дербисовна – Томди тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи, Навоий вилояти
- Джуралиева Азамат Тураевна – Термиз туманидаги “Темур бобо” фермер хўжалиги агрономи, Сурхондарё вилояти
- Дўлибоева Барчиной Абдурасуловна – Бахмал туманидаги “Барлос” фолклор жамоаси бадиий раҳбари, Жиззах вилояти
- Yesimханова Регина Александровна – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Тошкент юк вагон депоси вагон йиғув цехи кран машинисти
- Зянгурова Рузалия Шафкатовна – Сирдарё вилояти ихтисослаштирилган спорт мактабининг енгил атлетика бўйича мураббийси
- Искандарова Роза Рахмановна – Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография педагогикаси кафедраси доценти
- Каюмова Маликахон Абдурахимовна – Поп туманидаги Papfen масъулияти чекланган жамияти оператори, Наманган вилояти
- Мурадова Гулзира Сариевна – Миришкор туманидаги “Янги Миришкор агропилла” масъулияти чекланган жамияти пиллачиси, Қашқадарё вилояти
- Сергеева Юлия Владимировна – Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ким Пен Хва чорва” фермер хўжалиги бошлиғи, Тошкент вилояти
- Хамроева Гулноза Маматмуратовна – Пастдарғом туманидаги 8-оилавий болалар уйи раҳбари, Самарқанд вилояти
- Ходжаева Сайёра Атахановна – Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори
- Шерова Саодат Отажановна – Шовот туманидаги “Шовот қалъа биосервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти
- Эргазиева Майрамхон Сатволдиевна – “Ҳунарманд” уюшмасининг Андижон вилояти бошқармаси аъзоси, дўппидўз
- Ягафарова Наиля Мунировна – “12-трест” акциядорлик жамиятининг архитекторлар ва дизайнерлар бўлими етакчи архитектори, Тошкент шаҳри
II даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан
- Бафоева Сидиқа Хамроевна – Когон шаҳридаги “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Бухоро вилояти
- Норбаева Зеваржон Тангрибергановна – Қўшкўпир туманидаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг кимё фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти
- Ташматова Зулфия Азизовна – Чилонзор туманидаги “Кўркам” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Тошкент шаҳри
II даражали “Саломатлик” ордени билан
- Буриева Шарофат – Пахтачи туманидаги “Ҳакимқул” оилавий шифокорлик пункти мудири, Самарқанд вилояти
- Нормуродова Маърифат Эгамуродовна – Шеробод туманидаги Euro Меd Plus диагностика ва даволаш маркази раҳбари, Сурхондарё вилояти
- Холбоева Гулноз Бахадировна – Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси анестезиолог-реаниматологи
“Соғлом турмуш” медали билан
- Азимова Рано Исмаилжановна – Хонобод шаҳридаги “Кампирровот” оилавий шифокорлик пункти патронаж ҳамшираси, Андижон вилояти
- Халикова Олга Андреевна – Юқори Чирчиқ тумани спорт мактаби директори, Тошкент вилояти
“Содиқ хизматлари учун” медали билан
- Имамова Юлдуз Алланазаровна – Жарқўрғон тумани ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, Сурхондарё вилояти
- Расулова Гулбахор Обидовна – Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармасининг 2-ички ишлар бўлими ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, Жиззах вилояти
“Келажак бунёдкори” медали билан
- Атаджанова Дилдора Адилбек қизи – Сергели туманидаги Dalatech Systems масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент шаҳри
- Маматмўминова Иқбол Эркин қизи – Шўрчи тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Сурхондарё вилояти
- Машрабова Мухлиса Алижон қизи – Андижон давлат университетининг санъатшунослик факультети 4-босқич талабаси, Андижон вилояти
- Худойбердиева Малика Валижон қизи – Учқудуқ тумани “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Навоий вилояти
“Шуҳрат” медали билан
- Абдуғофурова Ферузахон Тожиматовна – Булоқбоши туманидаги “Тўлан файз” масъулияти чекланган жамияти директори, Андижон вилояти
- Абдукаримова Саодат Жуманазаровна – Янгиариқ тумани “Янгиариқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Хоразм вилояти
- Аметова Гаухар Гулмуратовна – “Тахиатош иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятининг бўлим муҳандиси, Қорақалпоғистон Республикаси
- Атоева Раҳима Камоловна – Халқ депутатлари Ромитан тумани Кенгаши котибияти мудири, Бухоро вилояти
- Ачилова Фируза Курбановна – Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали логистикада ахборот технологиялари кафедраси доценти, Қашқадарё вилояти
- Бобокулова Гулнора Норматовна – Жиззах шаҳридаги “Зилол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Жиззах вилояти
- Гиёзова Инобат Сулаймоновна – Паркент туманидаги “Кумушкон саховати” оилавий туризм корхонаси директори, Тошкент вилояти
- Дулабова Нафиса Юсуповна – Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг регионал ва рудали геология бўлими бошлиғи
- Жуманазарова Гулчехира Жумахметовна – Кегейли тумани “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, Қорақалпоғистон Республикаси
- Исмоилова Мамлакат Норқуловна – “Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятининг марказий таъмирлаш цехи кран машинисти, Навоий вилояти
- Исраилова Буайшахон Абдурасуловна – Учқўрғон туманидаги “Учкурган Textile” масъулияти чекланган жамиятининг John Deere пахта терим комбайни механизатори, Наманган вилояти
- Ишонқулова Дилрабо Сайфиевна – Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг цех қурилмаси кузатувчиси, Қашқадарё вилояти
- Каримбердиева Дилбар Зиятдиновна – Тўрткўл туманидаги “Аяз юрт” оилавий туризм корхонаси директори, Қорақалпоғистон Республикаси
- Кошипжонова Уктамхон Салимовна – Тошлоқ туманидаги “Замин Азия Фарм” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Фарғона вилояти
- Курбанова Мунаввара Абдужаббаровна – Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг тил назарияси кафедраси доценти
- Кучкарова Сайёра Юлдашевна – “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг Рух заводи велслаш цехи шихталовчиси, Тошкент вилояти
- Қодирова Нодира Ғофуровна – Риштон туманидаги “Олимжон Илёсбек” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Фарғона вилояти
- Мирмахсудова Тамара Наркуловна – Ўзбекистон давлат драма театрининг драма артисти
- Негматова Улугой Мусановна – Сардоба тумани телекоммуникация боғламасининг станция иншоотлари гуруҳи алоқа электр механиги, Сирдарё вилояти
- Нуриддинова Манзура Тошқуловна – “Навоийуран” давлат корхонасининг “Учқудуқ” ишлаб чиқариш майдони геотехнологик кони аппаратчиси, Навоий вилояти
- Патхитдинова Шахназа Абдалиевна – “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг электрда пўлат эритиш цехи кран машинисти, Тошкент вилояти
- Примова Холида Анорбоевна – Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали ахборот технологиялари кафедраси профессори, Самарқанд вилояти
- Пулатова Сабохат Усмановна – Бухоро муҳандислик-технология институтининг тикувчилик саноатида инновацион технологиялар кафедраси профессори, Бухоро вилояти
- Рузиева Дилором Мухитдиновна – “Ҳунарманд” уюшмасининг Бухоро вилояти бошқармаси аъзоси, зардўз
- Сохибова Хусниобод Махаммадовна – Асака туманидаги 16-кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Андижон вилояти
- Супиева Зиёда Мирхакимовна – Шайхонтоҳур туманидаги Lotus Gaz Invest масъулияти чекланган жамиятининг минорали кран машинисти, Тошкент шаҳри
- Тошматова Хакимахон Рахимжоновна – Наманган шаҳридаги Mega Star Flowers масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Наманган вилояти
- Тўйчиева Шохиста Холбоевна – Нурота туманидаги “Нурота қоракўл наслчилик” масъулияти чекланган жамияти бош чўпони, Навоий вилояти
- Тураева Қундуз Хаитовна – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси катта электр механиги, Қашқадарё вилояти
- Худайназарова Малохат Журамурадовна – Янгиер шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи фарроши, Сирдарё вилояти
- Шамаликова Дилфуза Шаюнусовна – “Ғунча” журнали бош муҳаррири
- Шукурова Этибар Миразизовна – Тошкент шаҳри ободонлаштириш бош бошқармасининг марказий майдонларни ободонлаштиришга ихтисослаштирилган бошқармаси ишчиси
- Эгамбердиева Хуршида Примкуловна – Боёвут туманидаги “Ибрат асадемй” ўқув маркази раҳбари, Сирдарё вилояти
- Юлборсова Мотлуба Омоновна – “Ўзйўлкўприк” кластерининг Фарғона вилояти филиали йўл бўлими ишчиси
- Якубова Шарапат Манноновна – Шароф Рашидов тумани ободонлаштириш бошқармаси ҳудуд тозаловчиси, Жиззах вилояти