Ўрта Ер денгизида барча қутқариш амалиётлари бекор қилинди. Европаликлар мигрантлар учун қайғуриш ҳолида эмас: Европа Иттифоқи карантин туфайли ўз чегарларида қатттиқ назорат ўрнатган ва янги келган келганларни ўз ҳудудига қабул қилишни мутлақо рад этмоқда. Қочқинлар йиғилган лагерларда эса аҳвол ҳалокат ёқасида, деб хабар беради Ewronews.
Ўтган тўрт йил мобайнида Ўрта Ер денгизида муҳожирларни қутқариш билан шуғулланиб келган инсонпарварлик ассоциацияси барча операцияларни тўхтатишини билдирди. Сабаби –коронавирус эпидемияси.
Фаолларнинг маълум этишича, Жанубий Европа давлатларининг барчаси ўз бандаргоҳларини тўлиқ бекитган. Санитария инқирозини чуқурлаштирмаслик мақсадида Африка қитъасидан келган муҳожирларни деярли кўксидан итариб ҳайдашмоқда. Қочқинлар сақланадиган махсус марказларда жудаям катта сондаги одамлар йиғилиб қолганидан вазият аянчли даражага етган, бу ерда тозалик воситалари етишмайди. Устига-устак муаммолар қаторига эпидемия ҳам қўшилган. Мабодо вирус юқтирилган тақдирда, беморларни иҳоталашнинг умуман имкони йўқ. Шу ойнинг бошида Греция Афинадан 40 километр узоқликдаги муҳожирлик марказини ёпган, мазкур чорага муҳожирлардан бирида коронавирус аниқлангани сабаб бўлган.