
Бугун, 1 декабрь куни Бишкекдаги “Оламедин” бозорида савдогарлар митинг ўтказди. Бу ҳақда “24.kg” нашри хабар қилди.
Турли ҳисоб-китобларга кўра, намойишда 300 га яқин одам қатнашган, улар орасида “Таатан”, “Азиз” ва “Чинор” бозорларида ишлаётган тадбиркорлар ҳам бор.
Савдогарлар ҳеч қандай муросага келиш ниятида эмас. Агар 5 декабрь кунига қадар уларнинг талаблари эшитилмаса, намойишчилар яна пикетга чиқади.
2024 йил 1 январдан Қирғизистонда савдо фаолияти учун патент бекор қилинади. “Дордой” ва “Қорасув” бозорлари алоҳида солиқ режимига ўтмоқда. Унда мазкур бозорларда назорат-касса машиналари қўлланилмаслиги, солиқ миқдори товар айланмасига боғлиқ бўлиши белгилаб қўйилган. Бундай ҳолда, савдо фақат бозор ичида мумкин бўлади.
“Орто-Сай” бозори ва “Мадина” бозори ишчилари эса махсус солиқ режимида ишлай олмаслигидан норози. Улар касса аппаратидан фойдаланишлари керак бўлади.