СИЁСАТ

“Толибон” ядровий қуролга эга бўлмоқчи – собиқ разведка раҳбари

Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати тактик ядро қуролига эга бўлиш йўлларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Афғонистоннинг собиқ миллий хавфсизлик хизмати бошлиғи Раҳматулла Набил Душанбеда бўлиб ўтаётган Ҳирот хавфсизлик йиғилишида сўз очди.  

“Менда “Толибон” қандай қилиб тактик ядро қуролини қўлга киритиш бўйича текширув ўтказаётганини кўрсатадиган бир қанча хабарлар бор”, деган собиқ амалдор.

Унинг қўшимча қилишича, “Толибон” бу қуролларни Покистондан олиши ёки уларга эга чиқиш учун муҳандисларга пул тўлаши мумкин.

“Толибон” ҳозирча Набилнинг бу баёнотига ҳеч қандай изоҳ бермади.

Маълумот учун, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида “Толибон”га қарши кўплаб сиёсий ва илмий арбоблар, ҳуқуқ фаоллари ва минтақа давлатларидан вакиллар иштирокида “Афғонистонни қайта кўриб чиқиш, турли ечимлар” мавзусидаги 11-Ҳирот хавфсизлик йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Икки кун давом этадиган мазкур тадбир иштирокчилари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan