ЎЗБЕКИСТОН

Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 5-ўринга чиқди

Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича 7 ноябрь тонггида дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 5-ўринга чиқди.

IQAir порталига кўра, соат 07:00 атрофида Тошкент ҳавосида майда ПМ-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 100 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади.

Рейтингда 1-ўринни Покистоннинг Лаҳор шаҳри эгаллаган — ПМ-2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 347 мкг/м3. Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри 2-поғонада — 342 мкг/м3. Учликка Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри якун ясади — 222 мкг/м3.

Бангладеш пойтахти Дакка тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса (188 мкг/м3), Ўзбекистон пойтахти Тошкент бешинчи поғонадан жой олди (174 мкг/м3).

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ-2,5 дисперс зарраларидир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan