Хитой келажакда Ой ва фазони тадқиқ қилиш миссияларини қўллаб-қувватлаш учун Цзилинь вилояти шимоли-шарқидаги Чанбайшань тоғи яқинида 40 метр апертурали радиотелескоп қуришни бошлади.

Хитой фанлар академиясининг Шанхай астрономик обсерваторияси томонидан ишлаб чиқилган қурилма катта, тўлиқ ҳаракатланувчи, юқори аниқликдаги, кўп мақсадли радиотелескопдир, деб ёзади “Синьхуа”. Олимларнинг фикрича, Чанбайшань тоғи минтақаси мусаффо осмон ва қуруқ иқлими туфайли фазони кузатиш учун идеал жой.
Қурилиши тугаллангач, янги телескоп бутун мамлакат бўйлаб бошқа бешта телескоп ва Шанхайдаги битта маълумот маркази билан тармоққа уланади, бу Хитойнинг кузатиш имкониятларини оширади ва фазони чуқур ўрганишга хизмат қилади.
Янги телескоп ва унинг станцияси қурилиши 2024 йил охиригача якунланади, деб хабар беради tass.ru.