ЎЗБЕКИСТОН

Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик йигит Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Экстремистик мазмундаги материалларни тарқатгани учун Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган жиноятчи Кореядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақда Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБлари ҳамкорлигида олиб борган ҳаракатлар туфайли халқаро қидирувда бўлган жиноятчини депортация қилиш масаласи ҳал этилди.

Икки давлатнинг ўзаро ахборот алмашинуви ва ҳамкорликдаги тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жанубий Кореяда аккредитациядан ўтган дипломатик миссия ходимларининг бевосита кўмагида ҳамда Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБларининг учрашувлар чоғидаги аввалги келишувлари асосида экстремистик мавзудаги материалларни тарқатишда айбланаётган халқаро даражадаги қидирувда бўлган жиноятчини топшириш тадбири амалга оширилди.

Қидирувдаги шахс чет эл давлатининг телефон рақамидан фойдаланиб, янги профиль яратган, турли ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда тақиқланган диний-экстремистик ташкилотлар, ғоялар ва аудиоматериалларни тарқатган.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ходимлари ҳамда Интерполнинг Тошкент ва Сеулдаги ММБлари ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор ҳаракатлар натижасида жиноятчи Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топшириш учун чиқариб юборилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan