ҚИЗИҚАРЛИ

АҚШда қанча уйсиз фуқаролар бор ?

АҚШга саёҳат сизда турлича таассурот қолдириши мумкин. Бир томондан улкан имкониятларга эга бўлган ривожланган мамлакат бўлса, бошқа томондан у ерда деярли ҳамма жамоат жойларида уйсиз инсонларни учратиш мумкин. Уйсизлар нафақат кўчада, балки вақтинчалик бошпаналарда ҳам яшайди.

АҚШда уйсизлар сони, турли маълумотларга кўра, 550 мингдан 3,5 миллион кишигача бўлиши мумкин. Қуйида уйсизлар ҳақидаги бир қанча фактларни кўриб чиқамиз:

  • АҚШдаги уйсизларнинг ярми Калифорния, Ню-Ёрк, Флорида, Техас ва Массачусетс штатларида яшайди;
  • Уйсизликка олиб келувчи энг кўп кўрсатилган учта сабаб – бу қашшоқлик, арзон уй-жой етишмаслиги ва ишсизлик;
  • Гавайи каби баъзи штатларда расмийлар уйсизлар муаммосини уларни бошқа жойга кетиши учун самолёт чиптаси билан таъминлаш орқали ҳал қилишга уринган;
  • Шимолий Каролинада 59 ёшли уйсиз эркак қамоқхонага тушиш ва тиббий ёрдам олиш учун банкдан 1 доллар ўғирлаган;
  • АҚШдаги уйсизларнинг қарийб тўртдан бир қисми уруш фахрийлари бўлиб, уларнинг деярли ярмига бирор руҳий касаллик ташхиси қўйилган;
  • Аёва штатида ўтган аср давомида ҳар йили уйсизлар миллий конвенсияси ўтказилган. Улар ҳатто ўзларининг қирол ва қироличасини ҳам танлашган;
  • Қўшма Штатлардаги уйсизларнинг деярли учдан бир қисми 24 ёшгача бўлган ёшлардир;
  • Машҳур актёр Силвестр Сталлоне бир пайтлар уйсиз бўлган ва ҳатто итини 50 долларга сотган. Кўп ўтмай у «Рокки» филмининг ссенарийсини сотган ва итини 3000 долларга қайта сотиб олган;
  • АҚШда, уйсизларга қараганда 5 баравар кўп бўш уйлар мавжуд;

Ўткир Абдурахмонов

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan