
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан Рамазон ҳайити муносабати билан берилаётган қўшимча дам олиш кунлари 21 апрелдан 24 апрелга қадар мамлакатимиздаги барча умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларида ўқув жараёнлари бўлмаслигини, ўқув жараёнлари жорий йилнинг 25 апрелидан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
«Дам олиш кунларига тўғри келган мавзулар ўқув йилининг 4-чораги давомида тиғизлаштириб ўтилиши тавсия этилади»,–дейилади хабарда.