ХАБАРЛАР

Совуқ ва иссиқ сув “счётчиги”ни уйдан чиқмай қиёслашдан ўтказиш мумкин

Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади:

1️⃣Талабгор ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2️⃣“Хизматлар рўйхати” бўлимига кейин эса “УЖКХ” (уй-жой коммунал хизматлари) бўлимига ўтилади.

3️⃣У ерда талабгор хизмат турини танлаб, аризани босқичма-босқич тўлдириб, йиғим тўлайди.

4️⃣Сув таъминоти корхонаси (СТК) ёки Иссиқлик таъминоти корхонаси (ИТК) 5 иш кунида талабгорнинг иштирокида тегишли далолатнома тузиб, ҳисобга олиш ускунасини ечиб олади.

5️⃣“Ўзстандарт” агентлиги 3 иш кунида “счётчик”ни сув таъминоти корхонасидан қабул қилиб, қиёслашдан ўтказади.

6️⃣СТК ёки ИТК 2 иш кунида сертификат ёки хабарнома тушганидан сўнг “счётчик”ни метрология хизматидан олиб кетади.

7️⃣СТК ёки ИТК 3 иш кунида сўровномада кўрсатилган манзилга бориб, “счётчик”ни ўрнатиб беради ва уч нусхада тегишли далолатнома тузиб, тамғалайди ҳамда далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдиради.

Ўзбекистонда ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш муддати жисмоний шахслар учун 8 йил, юридик шахслар учун 4 йил этиб белгиланган. Хизмат кўрсатиш учун пул тўланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan