ДУНЁ

Байден Украинага 500 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини маълум қилди

AҚШ президенти Жо Байден бугун, 20 февраль, душанба куни Киевга фавқулодда, эълон қилинмаган ташрифи чоғида Украинага янги ҳарбий ёрдам берилишини маълум қилди. Ёрдамнинг умумий ҳажми 500 миллион долларга баҳоланмоқда.

Таъкидланишича, бу ҳақда расман Вашингтондан янги ёрдам пакети тақдим этилиши эртага, 21 февраль куни эълон қилинади.

“Бугун эълон қилинган пакетга HIMARS ва гаубицалар учун ўқ-дорилар, яна кўпроқ найзалар, танкга қарши тизимлар, Украина халқини бомбардимонлардан ҳимоя қилиш учун ҳаво кузатув тизимлари киради”, деди AҚШ президенти.

Бундан ташқари, Байден 700 дан ортиқ танк, минглаб зирҳли техника, мингта артиллерия тизими, 2 миллиондан ортиқ артиллерия снарядлари ва бошқа қурол-яроғларни етказиб бериш бўйича мажбуриятларни маълум қилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan