ЎЗБЕКИСТОН

Нима эмиш, Термизда Тошкент иқтисодиёт ва педагогика институтига қабул бошланибди.

Мана бу бино пештоқидаги ёзув ўша институтнинг ўзидаги ёзувдан ҳам катта бўлса керак. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида жойлашган институт республиканинг истаган жойида шунақа қабул нуқталари очиши мумкин бўлса институт филиаллари нима учун ташкил этилади? Институтнинг лицензиясида Термиз шаҳри манзил сифатида йўқ. Нима асосга кўра, қайси ташкилот рухсати билан Термизда фаолият юритиляпти? Ё Сурхондарё синов майдоними, ким нимани хоҳласа қилаверадиган? Ўзи бу тизимда назорат борми, йўқми? Яқинда Термизий номидаги университет очилди, деб кўплаб сурхондарёликларни «ухлатишди». Кейин, Жарқўрғонда сохта амалий фанлар институти фош қилинди. Деновда ҳам худди шундай фирибгарлик юз берди. ИНСПЕКЦИЯ, ВАЗИРЛИК, ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ИДОРАЛАР масалага эътибор қаратмасалар, халқимиз яна фирибгарликлар қурбонига айланиб қолади. Ушбу масалада РАСМИЙ ИДОРАЛАР жавоб кутиб қоламиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan