Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара масаласини ҳал қилаётган бир пайтда Бишкекда митинг бўлиб ўтмоқда
Бишкек ва Тошкент Кемпир-Обод сув омборини Ўзбекистонга, бошқа баҳсли ҳудудларнинг деярли барчасини Қирғизистонга беришга келишиб олди.
Бироқ бу ҳолатга ҳамма қирғизистонлик ҳам рози эмас: бир кун аввал бир гуруҳ фуқаролар “Кемпир-Обод сув омборини муҳофаза қилиш қўмитаси” тузилганини эълон қилишди.
Кўп ўтмай, полиция тинтув билан уларнинг уйига келди. Кўпгина ташкилотчилар “кейинчалик ҳокимиятни эгаллаб олиш билан бирга оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш”да гумон қилиниб, икки кунга ҳибсга олинди.
?“Улар шундай демократияга ўрганиб қолган, тўнтаришни хоҳлайдилар, эртага ҳокимиятни қўлга киритамиз дейишади. Бу демократия эмас, охлократия. Давлат тартибсизликларга йўл қўймайди”, – деди митинг ташкилотчилари ҳақида Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Эдиль Байсалов.
❗️Бугун Бишкек марказида “Қирғизистон яхлитлигини сақлаш учун” тинч юриши бўлиб ўтди.