TA'LIM

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ СОҲАСИДАГИ АЙРИМ ХИЗМАТЛАР ЭЛЕКТРОН ФОРМАТГА ЎТКАЗИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2022 йилдаги «Халқ таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 295-сонқарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фарзандларини умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш учун аризалар олиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий давлат ҳужжатлари дубликатини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • 1 ва 2-иловалардаги маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ЯИДХП ёки Халқ таълими вазирлигининг электрон хизматлар портали орқали мурожаат қиладилар;
  • 3-4-иловалардаги маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар ЯИДХП орқали мурожаат қиладилар;
  • 2-4-иловаларда назарда тутилган давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари орқали 2025 йил 1 январдан бошлаб кўрсатилади.

Х.Расулов, Олтинсой туман адлия бўлими давлат хизматлари  маркази бош мутахассиси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan