Сирли хайриячи бутун Рамазон ойи давомида рўзадорларга ифторлик қилиб бериш учун пул ажратди
Қозоғистонда павлодарлик тадбиркор шаҳардаги масжидда хайрия ифторларини ўтказиш учун зални ижарага олди, деб хабар қилди Pavlodarnews.
Ижарага олинган зал 170та ўринга мўлжалланган бўлиб, уларнинг барчаси ифторлик вақтида мусулмонлар билан тўлади.
Бунга жами 5 млн 400 минг тенге (салкам 12 минг $) сарфлаш режалаштирилган.