Сурхондарё вилоят судининг судьяси З.Тожиев, Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Холмуминов ҳамда Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судья ёрдамчиси М.Холбековлар жорий йилнинг 07 август куни Қумқўрғон туманидаги 11-болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб, Қумқўрғон тумани Азларсой МФЙ фаоллари ўртасида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги “Судлар тўғрисида”ги ЎРҚ-703-сонли Қонунининг мазмун моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-670-сонли Қонунимазмун моҳияти ҳамда “Оиладаги зўравонликларни олдини олиш ва жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатиш” мавзуларида учрашув ўтказилди.

Тадбирда сўз олган Қумқўрғон туманлараро истсодий судининг судьяси А.Холмуминов янги қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида маъруза қилиб, унда белгиланган ҳар бир нормалар ҳақида батафсил тушунча берди.
Бундан ташқари, “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-670-сонли Қонуни ҳақида сўз юритиб, яқинлашиб келаётган сайлов билан боғлиқ бўлган сиёсий жараёнларда ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши лозимлиги ҳақида тушунтириш бериб ўтди.
Шунингдек, Сурхондарё вилоят суди судьяси З.Тожиев “Оиладаги зўравонликларни олдини олиш ва жабрланганларга амалий ёрдам кўрсатиш” мавзусида маъруза қилиб, оилавий можароларни ҳал қилишга маҳалла вакилларининг жалб қилиниши яхши амалиёт эканлиги, чунки оиладаги ички муаммолар, дастлаб, маҳалла вакиллари орасида муҳокама қилинса ва томонларга тўғри ва етарли насиҳат қилинса, муаммо кучайишининг олдини олиниши ва натижада зўравонликка чек қўйилиши мумкинлиги ҳақида йиғилганларга уқтирди.
Тадбир давомида Қумқўрғон туман ИИБ профилактика инспекторлари томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган икки нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг саволларига жавоб ва тушунтиришлар берилди.
Сурхондарё вилоят судининг жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими