“Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ҳамда уларда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришда суднинг ролини кучайтириш, одил судловнинг ёшларга бўлган тарбиявий аҳамиятини таъминлаш, вояга етмаган ёшлар билан ҳуқуқий тарбиявий соҳада амалга ошириладиган ишлар” юзасидан Термиз туманлараро иқтисодий суди ва тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида ”Ўз болангни ўзинг асра” шиори остида ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашувда ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялашга, ёшларнинг сиёсий фаоллигини оширишга, шунингдек, ёшларнинг тарбиясига салбий таъсир қилувчи омилларга нисбатан ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳар қандай ҳуқуқбузарликлар ва жиноий ҳатти-ҳаракатлар содир этганлик учун ёшидан ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг тегишли моддалари билан қонуний жавобгарликка тортилиши ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Учрашувда ёшлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Ҳар қандай ҳуқуқбузарлик эртага катта жиноят кўчаси томон йўл бошлаши мумкин. Содир этилиши эхтимоли бўлган ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда бепарво бўлмайлик!