Uncategorized

Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида карантин чоралари кучайтирилади

12 июнь куни Москва шаҳри мэри Сергей Собянин Россия пойтахтида эпидемиологик ҳолатнинг ёмонлашгани сабабли янги чеклов чоралари жорий этилишини эълон қилди.

Жумладан, 15−19 июнь кунлари ойлик маошларни сақлаб қолинган ҳолда ишланмайдиган кунлар деб эълон қилинди.

13 июндан 20 июнга қадар ҳайвонот боғлари, умумий овқатланиш объектлари ва болалар учун ўйин хоналари фаолияти тўхтатилади. Москвадаги олий ўқув юртларида имтиҳонлар масофавий тарзда бўлиб ўтади.

Барлар, кафе ва тунги клублар ушбу давр мобайнида соат 23:00 дан 6:00 гача кўнгилочар тадбирлар ўтказмайди ва ҳеч кимни қабул қила олмайди (етказиб бериш хизматларидан ташқари).

Москванинг катта боғларида ва табиат ҳудудларида аттракционлар, болалар ва спорт майдончалари, бошқа объектлар ёпилди.

Шунга ўхшаш чекловлар Санкт-Петербургда ҳам жорий қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan