ЖАМИЯТ

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Сурхондарё вилояти Термиз гарнизони ҳарбий хизматчилари тарғибот гуруҳи аъзолари,  Термиз шаҳар мудофаа ишлар бўлими ҳамда фахрийлар кенгаши аъзолари Термиз шаҳрида истиқомад қилаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Миржахид бобо ҳамда қуролли кучлар фахрийси 2-гуруҳ ногирони, захирадаги польковник Ғариб Сафаров боболар ҳолидан хабар олишди.

Уйларини дезинфекция қилишгач, қаҳрамон боболарнинг соғлиқларини тиббий кўрикдан ўтказиб ҳам қўйишди. Шу билан бирга, 10 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тақдим этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan