ДУНЁ САЛОМАТЛИК

Бутун дунёда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 15 миллиондан ошди

Бу ҳақда онлайн тарзда ҳукуматлар берган маълумотлар ва расмий манбалар ахбороти асосида статистикани тақдим этиб бораётган AҚШнинг Жонс Ҳопкинс университети маълум қилган.

Университет статистикаси бўйича Тошкент вақти билан 22 июль соат 22:50 ҳолатига кўра, қарийб 617 902 нафар одам COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган.

Сўнгги пайтларда касалланишлар сони бутун дунёда кескин ошиб бормоқда. Кунига 230-240 мингта янги касалланиш ҳолати қайд этилмоқда. Июл бошида кунига 180-190 мингта янги ҳолат қайд этилаётган эди.

COVID-19 билан касалланган кишилар энг кўп бўлган давлат ҳали ҳам AҚШ бўлиб турибди, бу ерда 3,9 миллиондан (3 919 550) ортиқ кишида касаллик аниқланган. Кейинги ўринларни Бразилия (2 159 654), Ҳиндистон (1 193 078) ва Россия (787 446) эгаллаб турибди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan