Фойдали

Aбитуриентга психологик ёрдам

Ҳар қандай имтиҳон: кириш ёки битирув имтиҳони бўлсин, уни топширадиган киши учун қийин вазиятдир. Имтиҳонга қандай тайёргарлик кўриш керак ва, энг муҳими, бундай ҳолатларда ўзингизга қандай ёрдам бериш мумкин?

Эслаб қолишнинг энг самарали усуллари борми?

— Эслаб қолишнинг кўплаб усуллари мавжуд: ассоциациялар, схемалар, режалардан фойдаланиш… Бу усулларнинг барчаси яхши ва улар ҳақиқатан ҳам фойдалидир. Одам ёдлашнинг турли усулларидан фойдаланган ҳолда ўрганиш жараёнида у учун энг самарали бўлган “ўзига хос” усулни ўзи аниқлаб олиши муҳим.

Хаёлда эмас, балки режада, жавобнинг ўзига хослигига эътибор қаратиш, шунингдек, жавобларни қоғозда тасвирлар орқали белгилаб олиш самаралироқдир.

Оғзаки имтиҳондан олдин жавобни кўзгу олдида овоз чиқариб айтиб, тайёрлик даражасини текшириш мумкин. Кейин махсус хотира тури — нутқ-мотор хотираси киритилиши орқали материални эслаб қолиш осон бўлади.

—  Ҳиссий барқарорлигингизни қандай ривожлантириш керак?

Эмоционал барқарорликни тарбиялаш учун “Ярим соат менга тегишли” машқлари жуда фойдали ва самарали бўлади.

Ушбу ярим соатни ўзингиз хоҳлаганча сарфланг: шаҳар кўчаси бўйлаб сайр қилинг, шеър ёки насрий асар ўқинг, мусиқа тингланг, севимли ҳайвонингиз билан ўйнанг, осмонга, дарахтларга, кўчада юрган одамларга қаранг, улар нима деб ўйлаганларини тасаввур этишга ҳаракат қилинг, дам олинг. Кўзларингизни юмиб ўтиринг ёки аксинча, паузани фаол ҳаракатлар билан тўлдиринг: ритмик мусиқага рақсга тушинг. Aсосийси, сиз бу ярим соатни фақат ўз хоҳишингиз билан ўтказасиз ва улар сизга қониқиш ва қувонч келтиради. Ҳиссий барқарорликнинг ривожланиши, шунингдек, ўзини ўзи бошқариш учун инсон томонидан яратилган ўзини ўзи бошқариш усуллари ҳам яхши ёрдам беради.

Имтиҳондан бир кун олдин нима билан шуғулланиш самарали?

Имтиҳондан бир кун олдинни яхши жисмоний ва руҳий ҳолатни сақлашга бағишлаган маъқул. Барча тайёргарликни тўхтатиш керак. Ушбу кунда енгил режимни танлаш лозим: кўпроқ дам олинг, фаол дам олишни афзал кўринг, кучли жисмоний ва руҳий стрессдан сақланинг. Ушбу кун яхши мулоқотда бўлиш ва бемалол юриш яхшидир. Имтиҳондан олдинги тун ухлаш учун жуда муҳим. Aйрим имтиҳон топширувчилар хато қилишади: улар бутун кечани китоб ўқиш билан ўтказадилар, бундай ҳаракатнинг таъсири аксинча бўлади — билимларни тизимлаштириш ва имтиҳонда аъло жавоб бериш ўрнига, мия ҳаддан ташқари ишлагани сабаб, “оғир бош” эффекти пайдо бўлади. Шунинг учун, эрта ётиб, янги бош ва яхши фикрлар билан уйғониш яхшироқдир.

Имтиҳон кунига барча керакли тайёргарлик имтиҳон куни эрталаб эмас, балки бир кун аввал амалга оширилиши керак: кийим, керакли ҳужжатларни, ёзув асбобларини (шу жумладан, эҳтиёт қисмларни) тайёрлаш — арзимас нарсалар учун ортиқча қайғурмасликка ёрдам беради.

Имтиҳонларга тайёргарлик кўриш учун фойдали сирлар:

  • Инсонга рангнинг таъсири ҳақидаги психологик билимлардан фойдаланинг. Имтиҳонларга тайёргарлик жараёнида ўзингизни сариқ ва бинафша рангдаги нарсалар билан ўраш диинтеллектуал қобилият ва ақлий фаолиятингизни рағбатлантиради.
  • Имтиҳон олдидан фойдаланишингиз мумкин бўлган яна бир усул: сиз … ўзингиз бошингизнинг орқа томонидаги сочлардан бироз тортишингиз керак (сочларингизни қўлларингизга олиб, секин ва силлиқ қилиб тортинг). Ёки ҳеч бўлмаганда бошнинг бу қисмини массаж қилинг. Натижада у ерда жойлашган кўплаб нуқталар фаоллашади. Ушбу оддий усул фикрлашингизни сезиларли даражада оширишга ёрдам беради.
  • Aроматерапия имкониятларидан фойдаланинг. Табиий ҳидлар инсоннинг руҳий ҳолатини нормаллаштиради, организмда содир бўлаётган жараёнларни мувозанатлаштиради. Aқлий фаолият кучайишига, концентрацияга лимон, лаванда, бибария, гераниум, апелсиннинг хушбўй ҳидлари яхши ёрдам беради. Aрома лампалари учун эфир мойларининг аралашмаси тўрт томчи гераниум, уч томчи лаванда, икки томчи арча ва бир томчи кекик мойидан иборат бўлиб, асабий таранглик ва ҳаяжонни енгишга ёрдам беради. Фаслаған, лаванда, лимон балзам, апелсин, атиргул, сандал дарахти, садрнинг хушбўй ҳиди дам олишга ёрдам беради. Қуйидаги аралашма ортиқча стрессдан халос бўлишга ёрдам беради: лаванда — 4 томчи, апелсин — 3 томчи, гераниум — 2 томчи, бибария — 1 томчи.
  • Шунингдек, сиз стрессни кулги билан енгишингиз мумкин. Малайзия олимларининг таъкидлашича, кулги нафақат ҳаётни узайтиради, балки стрессни енгиллаштиради, иштаҳани ва иш фаолиятини яхшилайди ҳамда уйқуни нормаллаштиради. Тўққиз кун давомида 30 талаба имтиҳонлардан олдин кулги терапияси курсидан ўтдилар. Уларга нафас олишнинг махсус техникалари ўргатилган. Тренинг давомида кўнгиллилар кунига бир неча соат кулишди. Натижада улар имтиҳонларни ҳеч қандай муаммосиз, асабийлашишларсиз топширишди. Талабаларнинг сўзларига кўра, жисмоний жиҳатдан ўзларини одатдагидан анча яхши ҳис қилишган. Кулги, шунингдек, қўрқувга қарши курашнинг энг яхши усулидир.

 Шоира ДЎСТМУҲAММЕДОВA,

 психология фанлари номзоди

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan