ЎЗБЕКИСТОН

Хитойлик тадбиркор “Denov Сity” қуради

Денов туман давлат хизматлари марказида бугун хитойлик инвестор LU HONGHALга давлат хизматлари кўрсатилди.

Ушбу тадбиркор чет эл инвесторларининг  юртимизда бизнес юритишлари учун яратилаётган қулайликлардан унумли фойдаланиш мақсадида “HI STAR” хорижий корхонасини ташкил этиш режаси билан марказга келди.

Марказ ходимлари ушбу тадбиркорнинг таъсис ҳужжатларини бир зумда рўйхатга олиб, унга юридик шахс ташкил этилганлиги ҳақида гувоҳнома берди.

Хорижий корхонанинг асосий фаолият тури қурилиш ишларини амалга ошириш бўлиб,  Денов туманида “Denov Сity” қуришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Мазкур йирик лойиҳанинг амалга оширилиши билан туманнинг шаҳарсозлик қиёфаси янада чирой очади.

 

ДХМ Сурхондарё вилоят бошқармаси

Ахборот хизмати