Авваллари сақич овқат ҳазм қилиш тизимига қаттиқ зарар келтиради, деб ҳисобланган. Чунки бўш ошқозонга сақич чайнаганда ошқозон шираси ажралиб чиқади ва овқат йўқлиги сабабли ошқозоннинг ўзини емиради. Бу эса ошқозон ярасига олиб келиши мумкин.
Аммо резина сақичнинг фойдали жиҳати ҳам бор экан. У тишларнинг ҳолати ва оғиз бўшлиғи учун фойдали: оғиз бўшлиғини тозалайди ва тиш эмалини мустаҳкамлайди.
Илгари одамлар сақичнинг ўсадиган турларидан фойдаланган. Олимлар қора сақич кимёвий усулда тайёрланган туридан бирмунча фойдалироқлигини таъкидламоқда.
Бундан ташқари сақичлар оғиз бўшлиғини дезинфекциялайди ва чайнаш аппаратини чиниқтиради.
Шундай бўлсада, тиббиётчилар милки касалланган одамларга сақич чайнашни тавсия қилмайди. Шунингдек, оч қоринга ҳам сақич чайнаш мумкин эмас, меъёридан ортиқ ажралиб чиққан ошқозон шираси ошқозон касалини қўзғаши мумкин.