
2025 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, Вилоятда 3 174 та саноат корхоналари фаолият юритиб келмоқда.
Ушбу саноат корхоналари сони асосий иқтисодий фаолият турлари кесимида тақсимланганда юқори улуш
🔷812 таси (фаолият кўрсатаётган корхоналар умумий сонининг 25,6 % и) бошқа нометал минерал маҳсулотлар ишлаб чиқаришга,
🔷732 таси (23,1 %) озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга,
🔷285 таси (9,0 %) машина ва ускуналардан ташқари тайёр метал буюмлар ишлаб чиқаришга,
🔷239 таси (7,5 %) кийим ишлаб чиқаришга тўғри келмоқда.