ДУНЁ

Дания Фаластинни тан олиш шартини айтди

Дания, агар Фаластин демократик давлат бўлса, уни тан олади. Бу ҳақда Дания бош вазири Мэтте Фредериксен 24 август куни Копенгаген марказида бўлиб ўтган норозилик намойишларидан сўнг маълум қилди

Ғазо секторидаги урушни тўхтатишга чақирган 10 мингдан ортиқ одам пойтахт кўчаларига чиққан. 

«Биз Фаластинни давлат сифатида тан олишга «йўқ» демаяпмиз. Биз бунинг тарафдоримиз… Лекин, албатта, бу демократик давлат бўлишига ишонч ҳосил қилишимиз керак», – дея Фредериксен хонимнинг сўзларини келтиради Reuters. 

Учта G7 давлати – Франция, Буюк Британия ва Канада Фаластин давлатини тан олиш ниятини эълон қилди. Бу сентябр ойида БМТ Бош Ассамблеясида бўлиши кутилмоқда. 

Фаластин давлатини 147 давлат, шу жумладан Ўзбекистон ҳам тан олган. 2024 йилда Қўшма Штатлар Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзолигига вето қўйди. 2024 йилдан бери Фаластинни ўнта давлат, жумладан Ирландия, Норвегия, Испания ва Арманистон тан олган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan