ХАБАРЛАР

Ўзбекистон иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда

Сўнгги чоракларда Ўзбекистонда реал иш ҳақи ўсиши минтақадаги давлатлар билан солиштирганда пастроқ шаклланмоқда.
2025-йил январ–март ойларида Марказий Осиё давлатларида реал иш ҳақи ўртача 9,8%, Ўзбекистонда эса 7,2% ўсган.

2 чоракда Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи 91 долларни ташкил этган. Таққослаш учун: Беларус – 243 доллар, Озарбайжон – 235 доллар, Монголия – 222 доллар.

Минимал иш ҳақининг ЯИМга нисбати Ўзбекистонда 35% бўлиб, бу кўрсаткич даромадлар тенгроқ тақсимланганидан далолат беради. Қозоғистон ва Қирғизистонда бу нисбат 14%, Грузияда эса 12%.

2 чоракда ўртача иш ҳақи 6 млн сўм, номинал ўсиш – 17,2%, реал ўсиш – 7,3%. Энг юқори иш ҳақи молия, суғурта (21,3 млн сўм) ва АКТ (14,8 млн сўм) соҳаларида қайд этилган.

Энг паст ўсиш қурилиш соҳасида кузатилиб, номинал қийматда 6,1%, реал қийматда эса 2,8% пасайган.

2025-йил 1-июл ҳолатига кўра, иқтисодиётда банд аҳолининг сони 14,6 млн киши, ишсизлар – 800 минг, меҳнат бозорида қамраб олинмаганлар – 22,5 млн кишини ташкил этади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan