
Россиядаги энг катта сода заводида портлаш юз берди.
Сўнгги маълумотга кўра, Стерлитамакдаги «Бошқирдистон сода компанияси» («Башкирская содовая компания»)даги ҳодиса оқибатида 36 киши жароҳатланган.
Корхонадаги портлашга технологик қувурнинг очилиб кетиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Иккинчи шундай қувурнинг портлаш хавфи вазиятни мураккаблаштирмоқда. Воқеа жойида қутқарув хизматлари ишламоқда.
