1 июндан бошлаб коррупцион деб аталган тиббий-маслаҳат комиссияларини босқичма-босқич бекор қилиш бошланади.1190Бўлишиш

Шавкат Мирзиёев раислигида бирламчи бўғин ва ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида хизмат сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ва тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда ногиронликни белгилашда ВКК – тиббий-маслаҳат комиссиялари тизими тўлиқ бекор қилиниши маълум қилинди.
«Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилиши белгиланди. Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади,» дейилади йиғилишда.
утасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.