
Эрон қўшинлари АҚШ президенти Доналд Трампнинг бомбардимон қилиш ҳақидаги баёнотидан кейин жанговар шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда «Reuters» маълум қилди.
Агентликнинг таъкидлашича, АҚШ Теҳроннинг иттифоқчилари деб ҳисоблаган томонларга: ҲАМАС, Ҳизбуллоҳ ва Яман ҳусийларига қарши фаол ҳаракатлари туфайли Эроннинг қўрқуви кучаймоқда.
Шунингдек, Эрон тарафдори ҳисобланган Суриядаги Башар Ал-Ассад ҳукуматининг қулаши туфайли вазият янада мураккаблашган.
Маълумот учун, март ойи охирида АҚШ президенти агар Теҳрон Вашингтон билан ҳамкорлик қилишдан бош тортса, Америка мисли кўрилмаган бомбардимонлар қилишини эълон қилган эди.