ХАБАРЛАР

«АҚШда ноқонуний яшаётган Ўзбекистон фуқароларига ўз ихтиёрлари билан қайтишни маслаҳат бераман» — элчи

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник АҚШда ноқонуний яшаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилиб, уларни ўз ихтиёри билан мамлакатига қайтишга чақирди.

Видеомурожаатнинг илк сонияларида АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг қуйидаги сўзлари келтирилган: «Трамп маъмурияти ноқонуний миграцияни тўхтатишга ва чегараларимиз ҳамда фуқароларимизни ҳимоя қилишга эътибор қаратмоқда».

«Сўнгги бир неча йил ичида кўрганимиздек, кўплаб ўзбекистонликлар Марказий Америка ҳудудидаги хавфли йўллар орқали АҚШга киришган. Бунинг натижасида тахминан АҚШда ноқонуний бўлиб турган минглаб ўзбекистонликлар бор», — деди элчи.

«Очиғини айтганда, мен бу шахсларга Ўзбекистонга ўз ихтиёрлари билан қайтишни маслаҳат берардим. Чунки, акс ҳолда, улар АҚШда қамоққа олиниши ёки депортация қилиниши мумкин», — деб таъкидлади дипломат.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan