STATISTIKA

Пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2025 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилди.

Пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара нархлари 2024 йилнинг ноябрь ойидан бери арзонлаб келаётган бўлса, тўлиқ таъмирланган 3 ва 4 хонали хонадонлар учун ўртача ижара нархларида кўтарилиш кузатилди.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси.

2025 йилнинг февраль ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари ўтган йилнинг октябрь ойидан бери сезиларли арзонлади:

  • 1 хонали: $323 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($331) нисбатан -2.4%);
  • 2 хонали: $393 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($414) нисбатан -5.2%);
  • 3 хонали: $480 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($494) нисбатан -2.9%);
  • 4 хонали: $545 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($623) нисбатан -12.5%).

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:

  • Сергели тумани (1 хонали — $297, 2 хонали – $366, 3 хонали – $415, 4 хонали — $423);
  • Олмазор тумани (1 хонали – $288, 2 хонали – $351, 3 хонали – $417, 4 хонали – $488).

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

  • Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $347, 2 хонали – $462, 3 хонали – $568, 4 хонали – $694);
  • Яккасарой тумани (1 хонали – $383, 2 хонали – $511, 3 хонали – $646, 4 хонали – $675).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси.

Мазкур даврда тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари ўтган йилнинг октябрь ойига нисбатан қуйидагича ўзгарди:

  • 1 хонали: $420 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($422) нисбатан -0.6%);
  • 2 хонали: $592 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($600) нисбатан -1.1%);
  • 3 хонали: $857 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($834) нисбатан +2.8%);
  • 4 хонали: $1160 (ўтган йилнинг октябрь ойига ($1118) нисбатан +3.8%).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:

  • Сергели тумани (1 хонали – $323, 2 хонали – $417, 3 хонали – $517, 4 хонали – $639);
  • Учтепа тумани (1 хонали – $377, 2 хонали – $436, 3 хонали – $560, 4 хонали – $586).

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

  • Миробод тумани (1 хонали – $485, 2 хонали – $746, 3 хонали – $1051, 4 хонали – $1344);
  • Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $515, 2 хонали – $748, 3 хонали – $1094, 4 хонали – $1462).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan