ХАБАРЛАР

8-март байрами муносабати билан тадбир ўтказилди

Аёл – бу ҳаёт чашмаси, меҳр ва фидойилик тимсоли. У оила таянчи, жамиятнинг муҳим устуни, эртанги куннинг бунёдкоридир. Унинг сабри ва матонати, эзгуликка йўғрилган қалби дунёни янада гўзал ва нурафшон қилади.

Ангор туманидаги 31-умумий ўрта таълим мактабида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда устоз аёлларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда сўз олганлар аёлларнинг фарзандлар тарбияси, жамият мустаҳкамлиги ва фаровон келажак йўлидаги хизматларини алоҳида тилга олди.

Тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди, ўқувчилар томонидан шеърлар, саҳна кўринишлари ижро этилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan