Ўзбекистон ўтган йилда нечта мамлакат билан савдо алоқаларини амалга оширгани маълум бўлди
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон жаҳоннинг 198 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб, ташқи савдо айланмаси ҳажмини 65,9 млрд АҚШ долларига етказган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йил билан солиштирилганда 2,4 млрд АҚШ долларига ёки 3,8 % га ошган.
ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (18,9 %), Россия (17,6 %), Қозоғистон (6,5 %), Туркия (4,5 %) ва Корея Республикасида (3 %) қайд этилган.
— Экспорт – 26,9 млрд
— Импорт – 39 млрд