СПОРТ

Ўзбекистоннинг 6 та футбол клуби қишки трансфер тақиқига учради

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда тегишли қўмита қарорлари талабига беписанд муносабатда бўлиб келаётган, ўз футболчи ва мураббийлари олдидаги қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмаган, шунингдек, футбол клублари ҳамда ҳудудий футбол академиялари ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаларида мавжуд шартларни бажармаган 6 та клубга нисбатан трансфер тақиқи белгиланди.

Айтиш лозим, аввалроқ ЎФА 7 та клубга мавжуд муаммони ҳал этиш учун муддат берган ва улар орасидан фақатгина “Қизилқум“ футбол клуби белгиланган талабни ўз вақтида бажарганди.

Қолган олтита клуб: “Сўғдиёна“, “Навбаҳор“, “Нефтчи“, “Динамо“, “Бухоро“, “Арал“ эса трансфер тақиқига дуч келди.

Қўмита қарорига кўра, улар кейинги икки рўйхатдан ўтказишнинг тўлиқ даврларида миллий ҳамда халқаро миқёсда янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказа олмайди, дейилади ЎФА хабарида.

Т.Рўзиев, ЎзАФутбол ассоциацияси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan