ДУНЁ

Нигерияда черковдаги тиқилинчда 10 киши ҳалок бўлди

Нигерия пойтахти Абужада католик черковида гуманитар ёрдам тарқатиш вақтида юз берган тиқилинч оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Нигериянинг Punch газетаси манбаларга таяниб хабар берди.

Нигерия полициясининг расмий вакили Жозефина Аденинг таъкидлашича, эрта тонгдан бошлаб Маяма туманида жойлашган черковга мингдан ортиқ одам йиғилган.

«Озиқ-овқат ёрдами тарқатиш пайтида юз берган тиқилинчда ўн киши ҳалок бўлди, улар орасида тўрт бола ҳам бор», деди у.

Нигериянинг Channels TV телеканали маълум қилишича, черковга нафақат пойтахтдан, балки яқин атрофдаги қишлоқлардан ҳам 3 минг киши ёрдам сўраб келган. Озиқ-овқат ва кийим-кечакларни тарқатиш яқинлашиб келаётган Рождество байрамига тўғри келди. Гуманитар ёрдам кексалар учун мўлжалланган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan