
Тошкент вилоятида яшовчи қўштирноқ ичидаги тадбиркор қалбаки акциз маркаларини ясаб ҳеч қандай сифат талабларига жавоб бермайдиган алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариб, уни қонунга хилоф равишда муомалага киритишни режа қилиб, Сурхондарё вилоятига олиб келиб харидорларга сотишни мақсад қилган эди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушбу тадбиркорнинг жиноий фаолиятига чек қўйилиб, инсон саломатлигига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган истеъмолга яроқсиз катта миқдордаги алкоголь маҳсулотлари мусодара қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судида жиноят иши атрофлича кўриб чиқилиб, Узун туманидаги савдо дўконларининг бирида сақланиб келинаётган алкоголь маҳсулотларини йўқ қилиш белгиланди.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Узун туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ижро ҳаракатлари киришилди 19 турдаги жами сони 29 мингдан ортиқ қиймати 1 миллиард сўмлик алкоголь маҳсулотлари ҳамкор ташкилотлар иштирокида туманнинг обод юрт маҳалласи ҳудудида жойлашган марказий чиқинди хонада йўқ қилиниши таъминланди.

Моддий манфаатни кўзалаган тадбиркор ўзининг бу иши билан қанчадан қанча инсонларнинг саломатлигига жиддий ҳавф туғдириши мумкин эди. Эндиликда эса у моддий зарар кўриши билан биргаликда ноқонуний ҳатти ҳаракати учун жавоб берадиган бўлди.
Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси