ЎЗБЕКИСТОН

Термиз шаҳрида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Термиз шаҳридаги санъат саройи биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи А.Халмуратов ҳам иштирок этиб, Бюро фаолияти билан боғлиқ масалалар ҳамда суд ва бошқа органлар  ҳужжатларининг  ижроси юзасидан фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида жами 19 нафар жисмоний ва юридик шахс вакилларининг  мурожаатлари тингланиб,  шундан, 7 та мурожаатлар  масъуллар томонидан шу куннинг ўзида ҳал этилиши таъминланди. Шунингдек, 12 та мурожаат қўшимча ўрганишни талаб этганлиги сабабли, иш юритувга олинди ҳамда ижросини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Албатта, бу каби сайёр қабуллар фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш имконини бераётганлиги билан янада аҳамиятли бўлмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan