US Debt Clock сервиси маълумотига кўра, АҚШ давлат қарзи миқдори рекорд — 36 трлн долларга етди.
Мамлакат Конгресси вакиллар палатасининг бюджет қўмитаси маълумотлари эса янгиланмаган, у ерда ҳамон 35,95 трлн рақами турибди.
АҚШнинг давлат қарзи 2024 йил бошида 34 трлн, июл якунида 35 трлн доллардан ошган эди.
АҚШ Конгрессининг бюджет бошқармаси прогнозига кўра, 2034 йилга бориб мамлакатнинг давлат қарзи 50 трлн доллардан ошади ёки АҚШ ялпи ички маҳсулотининг 122 фоизидан кўпроқни ташкил қилади.