STATISTIKA

Марказий банк: Ўзбекистонликларнинг валюта хариди ва сотуви ўртасидаги фарқ $4,8 млрдни ташкил этди

Аҳоли томонидан чет эл валютасини сотиш ва харид қилиш ўртасидаги ижобий тафовут ортиб бормоқда. Бу ҳақда Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовнинг тақдимотида келтирилган.

Жорий йилнинг тўққиз ойи якунига кўра, ўзбекистонликлар банкларга харидга нисбатан $4,8 млрдга кўп чет эл валютасини сотган. Июль-сентябрь ойларида ойлик савдо ҳажми $1,5 млрдни ташкил этди, бу хорижий валютага бўлган талабдан деярли икки баравар кўпдир.

“Олтинсиз экспорт ҳажми (+15,5%) ва трансчегаравий пул ўтказмаларининг (+34,8%) юқори суръатларда ўсиши ички валюта бозорида мувозанатни таъминлаб, миллий валютада жамғармаларни янада рағбатлантиради ва нисбатан қатъий пул-кредит шароитларини сақлаб қолиш имконини бермоқда”, — дея қайд этди Нурмуратов.

Бундан ташқари, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида асосий капиталга инвестициялар 31%га ошди. Асосий ўсиш марказлашмаган инвестицияларга тўғри келиб, уларнинг жами ҳажмдаги улуши 89%ни ташкил этди. Шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 1,6 баробарга кўпайиб, $8 млрдга етди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan