ДУНЁ

Шимолий Корея еттита баллистик ракета учирди

Сеулдаги ҳарбий расмийларнинг маълум қилишича, Шимолий Корея бир неча кун ичида иккинчи марта Япон денгизи томон ракета учирди. Учириш Японияда тасдиқланиб, КХДР ҳаракатларини қоралади

Шимолий Корея еттита баллистик ракета учирди

Шимолий Корея 5 ноябрь, сешанба куни эрталаб Япония денгизи томон камида еттита қисқа масофали баллистик ракета учирди, деб хабар берди Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси (JCS) ва Япония Мудофаа вазирлиги. Бу бир неча кун ичида Шимолий Кореядан иккинчи баллистик ракета учирилишидир.

Сеул маълумотларига кўра, ракеталар 400 километрга яқин масофани босиб ўтган. Жанубий Корея ҳарбийлари Япония ва Америка иттифоқчилари билан маълумот алмашиб, реал вақт режимида учиришни кузатди. Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Ёшимаса Хаяши Шимолий Кореядан баллистик ракета учирилиши “мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солаётганини” айтди.

3 ноябрь куни Жанубий Корея, Япония ва АҚШ қўшма ҳаво машқлари ўтказди. Корея Мудофаа саноати ассоциациясидан Хан Квон Хи АФПга берган интервьюсида Пхеняннинг сўнгги ракета учирилишини ушбу уч томонлама ҳарбий машғулотларга “тўғридан-тўғри жавоб” сифатида кўриш мумкин.

Шимолий Кореядан аввалги ракета учирилиши 31 октябрь куни амалга оширилган эди. АҚШ, Жанубий Корея ва Япония ташқи ишлар вазирлари Шимолий Кореянинг ҳаракатларини «қатъий қоралаб», уларни «БМТ Хавфсизлик Кенгашининг кўплаб резолюцияларини қўпол равишда бузиш» деб атади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan