
Германиянинг Франкфурт прокуратураси ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан жиноий пул ювиш бўйича терговни тўхтатди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди (https://www.reuters.com/world/europe/german-prosecutor-drops-money-laundering-investigation-against-billionaire-2024-11-04/).
Усмоновнинг адвокатларининг таъкидлашича, икки ярим йилдан кўпроқ вақт ўтиб, тергов унга қўйилган асосий айбловларни, жумладан, пул ювиш айбларини исботлай олмаган.
Bloomberg Billionaire’s Index маълумотларига кўра, умумий бойлиги 14,4 миллиард долларга тенг бўлган Усмонов бойлигини тоғ-кон саноати, саноат, телекоммуникация ва ОАВда орттирган.
Маълумот учун, 2022 йилда Германия расмийлари Алишер Усмоновни нафақат пул ювишда, балки санкцияларни бузганликда ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда ҳам гумон қилган. Унга нисбатан қатор тинтувлар ўтказилиб, 5 миллион евролик ҳужжатлар ва 30 та расм мусодара қилинган. Олигарх суратларга, шунингдек, тинтув қилинган яхта ва виллага эгалик қилишини рад этган