ЖАМИЯТ

Термиз давлат университети ва Журналистлар уюшмаси ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Жорий йилда Термиз давлат университетида журналистика йўналиши очилиши воҳа ҳаётида муҳим янгилик бўлди. Энди журналистика касбини эгаллашни истаган ёшлар пойтахтга боришга ҳожат қолмай, Термизда таълим олиш имкониятига эга. Университетда назарий билим олаётган талабалар учун оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ишлаш, таҳририятларда амалиёт ўташ, малака ва кўникмаларни ошириш имкониятлари яратилади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ва Термиз давлат университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўлида янги қадам қўйилди. Журналистика йўналиши талабаларига амалий кўникмалар бериш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида уюшма вилоят бўлими раиси Муҳиддин Абдурахмонов ва университет ректори Абдуқодир Тошқулов ўртасида меморандум имзоланди.

Ушбу меморандум доирасида қуйидаги вазифалар белгиланди:

• Ёш журналистлар салоҳиятини ошириш ва иқтидорларини ривожлантириш учун амалиёт ва машғулотлар ташкил қилиш;
• ОАВлар билан ҳамкорликда талабаларни ижодий ва амалий лойиҳаларга жалб қилиш;
• Талабаларни таҳририятларда тажриба ўрганишга йўналтириш ва битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш;
• ОАВ мутахассислари билан биргаликда амалий машғулотлар ўтказиш ва ёш журналистлар базасини шакллантириш;
• Қизиқарли мавзуларда ижодий учрашувлар, суҳбатлар, семинар ва конференциялар ўтказиш.

Мазкур ҳамкорлик орқали ёш мутахассислар журналистик кўникмаларини амалиётда мустаҳкамлаб, касбий ўсишга янада катта тайёргарлик кўришлари мумкин бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan