
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов жорий йилнинг 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига ўтказиладиган сайловларда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган, айни вақтда воҳамизда бўлиб турган ЕХҲТ ДИИҲБ узоқ муддатли кузатувчилари Хайнек Кристиан Оливер ҳамда Эрденебат Сенгелни қабул қилди.

Учрашув аввалида вилоятимиз раҳбари халқаро кузатувчиларни воҳамизга ташрифи билан қутлаб, сўнги йилларда Сурхондарёда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, хусусан, ЕХҲТ билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида тўхталди.

Меҳмонлар давом этаётган ташрифлари давомида, сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишиб, юқори савияда ҳозирлик кўрилаётганлигини, сўнгги йилларда сайлов амалиётида ахборот-коммуникация технологияларининг янги имкониятларидан фойдаланиш бўйича муайян тажриба тўпланганини қайд этишди.