ЖАМИЯТ

Ўзбекистонда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари «Реклама тўғрисида»ги қонун талабларини бузгани аниқланди

Рақобат қўмитаси ваколати доирасида реклама соҳасида жорий йилнинг 9 ойи давомида олиб борилган 27 373 та ўрганишларда 11 106 та камчиликлар аниқланган. Қуйида юзага келган ҳолатлар юзасидан Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли таъсир чоралар кўриб келинмоқда.

Андижон вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган мониторинг ишларида “ANDIJON TIBBIY DIAGNOSTIKA” МЧЖ, “REAL INTELECT EFFECT” НТМ, “ZAMON SILVER” МЧЖ ҳамда “BO`GISHAMOL GAVHARI” МЧЖларнинг жойлаштирилган рекламаларида амалдаги қонун ва қарор талаблар бузилганлиги аниқланди.

Ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “REAL INTELEKT ЕFFEKT” НТМ ва “ZAMON SILVER” МЧЖларга “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 23,24,25,26 ва 47- моддалари талаблари бузиш аломатлари билан уларга нисбатан молиявий жарима қўлланилди.

Шунингдек, “ANDIJON TIBBIY DIAGNOSTIKA” МЧЖ ва “BO`GISHAMOL GAVHARI” МЧЖларга мазкур қонуннинг 25 ва 26-моддалари талаблари бузилганлиги учун бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Навоий вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма томонидан Навоий шаҳрида фаолият юритаётган 3 та тадбиркорлик субъектлари – “NAVBAHOR CHICKEN FOOD” МЧЖ, “NAVOIY GOLD CHICKEN” ОК, “CHASHMI-NUR NAVOIY” МЧЖлар томонидан ноқонуний равишда ташқи реклама воситаларини ўрнатган ҳолда ўз маҳсулот ва хизматларини реклама қилиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу тадбиркорлик субъектларга нисбатан бошқарма махсус комиссиясининг қарори билан белгилаб қўйилган молиявий жарима қўлланилди ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Наманган вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма томонидан  “NAMANGAN FLAMINGO RESTORANI” МЧЖ, “KOKOBANGO” МЧЖ ва “CHUST TANHO MMM” МЧЖларга қарашли инстаграм ижтимоий тармоқларида алкоголь маҳсулотлари, шунингдек, тамаки ва никотин истеъмол қилиш мосламаларининг реклама роликлари жойлаштирганлиги аниқланди.

 Бошқарма Махсус комиссиясининг қарорига асосан мазкур 3 та корхона томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 38, 40-моддалари бузилган деб топилди ва уларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.

Бухоро вилояти мисолида

Ўтказилган ўрганишлар натижасида Бухоро вилоятида фаолият юритаётган 4 та тадбиркорлик субъекти – “MEGA HOUSE STROY LYUKS” МЧЖ, “AZIMED HOSPITAL” ОК, “UMNAYA MALISHKA” НТМ, “TURON CONSALT” МЧЖлар томонидан ўз маҳсулот ва хизматларини ноқонуний равишда реклама қилиб келаётганлиги ҳолатлари аниқланди.

Юқоридагиларга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларига нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 12,16,24, 25 ва 26-моддалари талаблари бузилганлиги аломатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси Махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўлланилди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси мисолида

 Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси Нукус шаҳрида жойлашган АГТКС (метан) олди қисмида ноқонуний “Стелла” реклама конструкцияси жойлаштирилганлиги юзасидан “JAIHUN MILANA” МЧЖда ўрганишлар олиб борилди. Вазирлар Кенгашининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўлланилди.

Сирдарё вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган мониторингларда 5 та ҳолатда “TEXBAZAR GROUP 001” МЧЖ, “ROXON XAA” МЧЖ, “FARRUH MEDIO SERVIS” ХК, “KHIZMAT TRAVEL” МЧЖ ҳамда “TIRE MAX” МЧЖлар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний тарзда, катта ўлчамдаги ташқи реклама воситалари ўрнатилганлик ҳолатлари аниқланди.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан жамиятларга нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди ҳамда 2 та ҳолатда “TEXBAZAR GROUP 001” МЧЖ ва “ROXON XAA” МЧЖларга молиявий жарима қўлланилди.

Қашқадарё вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма олиб борган мониторинг ишларида “HUMO SAVDO SERVIS” ХК,“MITTI FARM MED SERVIS”  МЧЖ ҳамда “KOSON AGRO TRADING” МЧЖлар жойлаштирилган рекламаларида “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талабларини бузганлиги юзасидан молиявий жарима қўлланилди.

Шунингдек, меҳмонхона фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ЯТТ “AVLOQULOV SARVAR SULTONOVICH” ҳамда “OQSHOM PLAZA HOTEL” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 5-6-моддалари талаблари бузилганлиги учун бажарилиши лозим бўлган кўрсатмалар берилди.

Тошкент вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма томонидан Бўстонлиқ туманидаги “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобиль йўлида “ORANGE MEDIA” МЧЖ томонидан ташқи реклама объекти ўзбошимчалик билан ноқонуний ўрнатилганлик ҳолати аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда иш тутган деб топилиб, корхонага нисбатан иш қўзғатилиб, мазкур қонунбузилиш ҳолатини 10 кунлик муддатда бартараф қилиш бўйича кўрсатма берилган.

Шунингдек, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан “ORANGE MEDIA” МЧЖга нисбатан молиявий жарима  қўлланилган.

Фарғона вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарма томонидан Фарғона шаҳрида жойлашган “G POWER” МЧЖ, Марғилон шаҳрида жойлашган “MARG`ILON ISHONCH” ОК ҳамда Қўқон шаҳрида жойлашган “O B R U–777 SALTS” МЧЖлар томонидан  “Реклама тўғрисида”ги Қонунн талаблари бузилганлиги ҳолатлари юзасидан корхоналарга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўлланилди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатмалар берилди.

Тошкент шаҳри мисолида

Ҳудудий бошқарма Махсус комиссиясининг қарори билан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддаси талаблари бузилиши юзасидан “RITZ UNIQUE INC” МЧЖга, 38-моддаси талабларига зид равишда ташқи реклама жойлаштирган “VERY NICE RETAIL” МЧЖ ва “LEGION CO” МЧЖларга нисбатан молиявий жарима қўлланилди.

Хоразм вилояти мисолида

Ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “MUSTAFA LYUKS TRAVEL” ва “KHOREZM ELITE TOUR” МЧЖлар томонидан Умра зиёрати бўйича берилган рекламаларда “Реклама тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузиш аломатлари юзасидан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, натижаси бўйича молиявий жарима қўлланилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan