“Ўзгидромет” ҳафта охиригача қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълумот берди Айрим жойларда чанг-тўзонлар кўтарилиши ва ёмғир ёғиши мумкин.

“Ўзгидромет” 11—13-октябр кунлари қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълумот берди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, 11-октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 12—13-октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 11-октябрда баъзи жойларда 13-18 метр/секунд гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат
11-октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража;
12-октябрда кечаси 7-12 даража, кундузи 15-20 даража;
13-октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 11—12-октябрда Навоий вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 11-октябрда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат
11-октябрда кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража;
12-октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража;
13-октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 11-октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 12-октябрда ёғингарчилик кутилмайди. 13-октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат
11-октябрда кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража;
12 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража;
13-октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 13-октябрда Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат
11—12 октябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража,
13-октябрда 22-27 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 11—12-октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 13-октябрда ёғингарчилик кутилмайд. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат
11-октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража, 12—13-октябрда 20-25 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража бўлади.