ЖАМИЯТ

Оналар мурожаати тингланди

Термиз туманида яшовчи фуқаро Носир Ҳайдаров турмуш ўртоғи билан ажрашгандан сўнг, 2013 йил сентябрь ойидаги суд буйруғига асосан вояга етмаган икки қиз ва бир нафар ўғлига моддий таъминоти учун алимент тўлаши белгиланган.

Бироқ, қарздор ота алимент тўлаш мажбуриятини доим кечиктириб ва кам миқдорда тўлаб келган. Фарзандларини ёлғиз ўзи тарбиялаб ҳеч кимдан кам бўлмасин дея меҳнат қилиб келаётган она Маржона Пардаева Бюро ходимларига мурожаат қилиб, алимент қарздорлигини тўлиқ ундириб беришларини сўради.

Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими давлат ижрочилари томонидан қарздор Носир Ҳайдаровнинг ойлик иш ҳақлари ўрганилиб, қайта ҳисоб китоб қилинди ва 40,6 миллион сўм алимент қарздорлиги борлиги аниқланди.

Қарздор ота ушбу алимент пулини тўлашдан бўйин товлаганлиги сабабли суднинг қарори билан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Ўзининг хатосини тушуниб етган қарздор ота орадан бир кун ўтиб алимент қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилди.

Суд жараёнида яна бир қарздор отанинг иши кўриб чиқилди. Ўрал Турғунов эса 7,1 миллион сўм алимент тўламаганлиги учун маъмурий жавобгарлик масаласи ҳал этилиб, қарздор ота Ў.Турғунов ҳам дарҳол алимент қарздорлигини тўлиқ тўлаб беришига тўғри келди.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan