
Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилишича, 2024 йилда 12 325 нафар этник қозоқ тарихий ватанига қайтиб, қондош мақомини олди.
1991 йилдан буён Қозоғистонга 1 млн 140,7 минг нафар этник қозоқ қайтиб келди, дейилади вазирлик баёнотида.
2024 йил бошидан Қозоғистонга қайтган этник қозоқлар мамлакатлар кесимида:
- Хитой — 45,6 фоиз
- Ўзбекистон — 39,2 фоиз
- Туркманистон — 5,5 фоиз
- Мўғулистон — 5,4 фоиз
- Россия — 3,1 фоиз
- Бошқа мамлакатлар — 1,2 фоиз.